09:02 15 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Зеленский отвечает на вопросы после оглашения результатов экзитпола

Зеленский қачон расман Украина президенти бўлади?

© Ruptly .
Сиёсат
Ҳавола олиш
62510

Сайлов натижалари расман эълон қилинганидан кейин 30 кун ичида янги президентнинг инаугурация маросими бўлиб ўтиши керак.

ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Украина Марказий сайлов қўмитаси ҳабарига кўра, кеча бўлиб ўтган президент сайловининг иккинчи босқичида, Зеленский ғолиб чиққан. 

Бугун 22 апрель соат 08:00 ҳолатида 88% овозлар ҳисоблаб чиқилган. Ҳисоб-китоб натижасига кўра Зеленский - 73,21 %, Порошенко – 24,46 % овоз тўплашга улгурган.

Украина қонунчилигига кўра, янги сайланган президент сайлов натижалари расман эълон қилинганидан кейин 30 кун ичида инаугурация маросими бўлиб ўтиши керак.

Кеча, 21 апрель куни кечқурун бўлиб ўтган матбуот анжуманида Порошенко ўз мағлубиятини тан олди. Шунингдек, Марказий сайлов қўмитаси ҳам, сайлов давомида ҳеч қандай жиддий қонунбузарликлар кузатилмаганини хабар қилди. 

Марказий сайлов қўмитаси 1 майга қадар Украинада президент сайлови натижаларини расман белгилаши ва 3 кун ичида уларни оммага эълон қилиши керак. Демак, Зеленскийнинг инаугурация маросими 3 июнга қадар бўлиб ўтиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Украина президент сайловининг биринчи босқичида Зеленский во Порошенко ғолиб чиққан эди, лекин улардан ҳеч бири 50%дан ортиқ овоз тўплай олмаган эди. Шу сабаб сайловнинг иккинчи тури бўлиб ўтди. Унда ғолиб чиқиш учун номзодлардан бири 50% ва яна 1 дона овоз тўпласа етарли.

Асосий мавзулар