15:52 24 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92

Ўзбекистон, Покистон, Туркия ҳарбийлари машғулотларга тайёр – фото

© Фото: Минобороны Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
18720

Фориш” полигонида “Ҳамдўстлик қалқони—2019” ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотлари 27 апрелга қадар давом этади.

ТОШКЕНТ, 24 апр – Sputnik. Жиззах вилоятида жойлашган “Фориш” тоғ дала полигонида “Ҳамдўстлик қалқони-2019” ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотларининг тайёргарлик машқлари бўлиб ўтмоқда.

Военнослужащий армии Узбекистана

“Ўзбекистон, Туркия ва Покистон махсус операция кучлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган машғулотлар режасига мувофиқ, бугун, 23 апрель куни полигон ҳудудида ўзаро таржиба алмашиш жараёнлари бошланди. Уччала давлат ҳарбий хизматчилари машғулотларнинг асосий қисми бўлиб ўтадиган ҳудудни ўрганиб чиқишди”, - деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Представители вооруженных сил Узбекистана, Пакистана и Турции

Фориш” полигонида “Ҳамдўстлик қалқони—2019” ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотлари 27 апрелга қадар давом этади.

Военнослужащие Узбекистана, Пакистана и Турции в гористой местности

“Ҳамдўстлик қалқони-2019” ўтказилаётган ҳамкорликдаги ўқув машқларида ҳарбий хизматчилар жаҳонда ва минтақада кескин ўзгариб бораётган ҳарбий-сиёсий вазият, миллий ва глобал хавфсизлик соҳасида рўй бериши мумкин бўлган хатар ҳамда таҳдидларга қарши курашишнинг энг маъқул усул ва услубларини қўллаш борасида ўзаро тажриба алмашадилар.

Военнослужащие Узбекистана в Джизакской области

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг октябрь ойида “Фориш” полигонида Россия ва Ўзбекистон мудофаа идоралари тоғ-ўқчи бўлинмаларининг ҳамда 2018 йилнинг июль ойида ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар билан қозоғистонлик ҳамкасблари ўртасида ҳамкорликдаги машғулотлари ўтказилган эди.

Асосий мавзулар