16:23 26 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Владимир Зеленский, архивное фото

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийга табрик йўллади

© Sputnik / Стрингер
Сиёсат
Ҳавола олиш
130 0 0

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийга мустаҳкам соғлик, хотиржамлик ва давлат ишида муваффақият, дўст Украина халқига тинчлик ва фаровонлик тилаган.

ТОШКЕНТ, 24 апр – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленскийни сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

“Аминманки, анъанавий дўстликка, икки томон учун фойдали ҳамкорликка ҳамда ўзаро манфаатларни инобатга олишга асосланган Ўзбекистон-Украина муносабатлари мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида янада изчил ривожланади”, – дейилади президент мактубида.

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийга мустаҳкам соғлик, хотиржамлик ва давлат ишида муваффақият, дўст Украина халқига тинчлик ва фаровонлик тилаган.

Владимир Зеленский 21 апрель куни ўтказилган сайловнинг иккинчи турида амалдаги президент Петро Порошенкони катта фарқ билан ортда қолдириб ғолиб бўлди.

Зеленский сайловда иштирок этган украинларнинг 73,22 фоиз овозини олишга эришди.

Асосий мавзулар