18:46 15 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55

Ким Чен Ин ва Путиннинг тор доирадаги музокаралари бошланди

© Sputnik / Валерий Мельников
Сиёсат
Ҳавола олиш
259 0 0

ТОШКЕНТ, 25 апр - Sputnik. Бугун эрталаб Владивостокда Путин ва Ким Чен Иннинг музокаралари бошланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

- Президентлар ўзларининг биринчи музокараларини яккама-якка мулоқотдан бошлашди, - дейилган хабарда.

Владимир Путин Ким Чен Инни Корея раҳбари этиб қайта сайлангани билан табриклади ва учрашувдан мамнунлигини таъкидлади. Россия президенти ушбу икки давлат муносабатларининг ривожланиши ва ядровий муаммони ҳал қилишга ёрдам беришига умид билдирди.

Ўз навбатида Шимолий Корея етакчиси Корея ярим оролидаги вазият ҳақида фикр алмашишга ва Россия президенти билан унумли музокаралар ўтказишдан умид қилаётганини хабар қилди.

Пресс-служба Администрации Приморского края

Россия ва Корея етакчиларининг музокаралари Приморье ўлкасидаги Русский оролидаги Узоқ Шарқ Университети кампусида бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашувидан сўнг икки давлат делегациялари орасида кенгайтирилган музокаралар бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бу Ким Чен Иннинг Корея раҳбари лавозимига қайта сайланганидан сўнг амалга оширилган биринчи хорижий ташрифдир. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Владивостокка кеча 24 апрель куни 230 кишилик делегация билан етиб келган эди.

Шимолия Корея раҳбари Россияга ташрифини зирҳланган поездда амалга оширмоқда. Ушбу поездни Ким Чен Иннинг бобоси, КХДРнинг биринчи етакчиси, Ким Ир Сенга Иосиф Сталин совға қилган. Ким Чен Иннинг зирҳланган поезди ҳақида маълумот унча кўп эмас, лекин шуниси аниқ-ки, ушбу поезд гранатомет, газ ҳужуми ва ҳаво ҳужумидан ҳимояланган. Поезд таркибида вагон-гараж, 2та ресторан, мажлислар хонаси, қўриқчилар хонаси, электр станция бор. 

Асосий мавзулар