15:59 24 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Президент Шавкат Мирзиёев в рамках участия в международном форуме Один пояс — один путь посетил Центр исследований и инноваций компании Huawei

“Ўзбекистонда 5G технологиясини жорий этишни тезлаштириш керак” – Мирзиёев

Пресс-служба президента Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
282 0 0

Компания асосчиси Жэн Чжэнфэй билан Ўзбекистонда “Хавфсиз шаҳар”, “Электрон ҳукумат” ва шошилинч тиббий ёрдам хизматини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Бир макон, бир йўл” халқаро форумидаги иштироки доирасида Huawei компаниясининг Тадқиқотлар ва инновациялар марказига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, президент дастлаб Huawei компаниясининг энг сўнгги технологик ечимлари ва маҳсулотлари намуналари билан танишган.

Компания асосчиси Жэн Чжэнфэй билан Ўзбекистонда “Хавфсиз шаҳар”, “Электрон ҳукумат” ва шошилинч тиббий ёрдам хизматини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

“Президентиз компаниянинг сунъий интеллектга асосланган технологик ечимларига юқори баҳо берди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, Мирзиёев компания билан ҳамкорликда мамлакатда амалга оширилган лойиҳалар, мутахассисларни тайёрлаш масалалари билан қизиқди. 

“Янги технологияларни жалб этишдан олдин уларни ишлатувчи мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш жуда муҳим. Компания билан аввало ушбу йўналиш бўйича ҳамкорлик қилиш, мамлакатимизда 5G технологиясини жорий этишни тезлаштириш керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Таъкидланишича, учрашув якунида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан келишувга эришилди.

  • Президент Шавкат Мирзиёев в рамках участия в международном форуме Один пояс — один путь посетил Центр исследований и инноваций компании Huawei
    Президент Шавкат Мирзиёев в рамках участия в международном форуме "Один пояс — один путь" посетил Центр исследований и инноваций компании Huawei

  • Президент Шавкат Мирзиёев в рамках участия в международном форуме “Один пояс, один путь” посетил Центр исследований и инноваций компании “Huawei”

    Президент Шавкат Мирзиёев в рамках участия в международном форуме “Один пояс, один путь” посетил Центр исследований и инноваций компании “Huawei”
    Пресс-служба президента Узбекистана
  • Президент Шавкат Мирзиёев в рамках участия в международном форуме Один пояс — один путь посетил Центр исследований и инноваций компании Huawei
    Президент Шавкат Мирзиёев в рамках участия в международном форуме "Один пояс — один путь" посетил Центр исследований и инноваций компании Huawei
    Пресс-служба президента Узбекистана
1 / 6
Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Шавкат Мирзиёев в рамках участия в международном форуме "Один пояс — один путь" посетил Центр исследований и инноваций компании Huawei

Ўзбекистонда Huawei компанияси билан биргаликда телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш, мобил алоқа операторлари ва  провайдерлари тармоқларини ривожлантириш, оптик толали алоқа линиялари ёрдамида юқори тезликда маълумотлар узатиш технологияларини ишга тушириш бўйича муҳим лойиҳалар амалга оширилган.

Huawei Technologies рақамлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида дунёдаги энг йирик компаниялардан биридир. Инновацион ахборот маҳсулотлари ва ечимлари, маълумот узатиш тизимлари, оптик қурилмалар, роутерлар, тармоқ ускуналари, маълумот марказлари, истеъмолчилар учун смартфонлар, планшетлар, компьютерлар, маиший электр жиҳозлари ишлаб чиқариш компания фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Хитойга “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форумида иштирок этиш учун ташриф буюрган. Бироз аввал давлат раҳбари Пекинда Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашгани ва уни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келишга таклиф этгани ҳақида хабар қилган эдик.

Асосий мавзулар