Сергей Лавров Ўзбекистонга ташриф буюради

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишГлава МИД РФ Сергей Лавров
Глава МИД РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ раҳбари мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон ТИВ вазири Абдулазиз Камилов билан учрашади.

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташриф 2-3 май кунлари  амалга оширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова брифинг чоғида маълум қилди.

Глава МИД РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Россия ўз чегараси атрофида "яхши қўшничилик камарини" кучайтиради, деди Лавров

Сергей Лавров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан учрашади.

Томонлар Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган кенг кўламли келишувларни амалга ошириш жараёнини таҳлил қилишади.

Шунингдек, ташриф чоғида икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган. Таъкидланишича, минтақавий ва халқаро масалалар, жумладан, Афғонистондаги вазият ва ушбу вазиятни тартибга солиш масалалари кўриб чиқилади.

Янгиликлар лентаси
0