16:34 26 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Президент ознакомился с современным швейным предприятием и инновационным проектом мобильного кинотеатра

Мирзиёев Ўзбекистондаги биринчи инновацион кинотеатр лойиҳаси билан танишди

Пресс-служба президента Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
259 0 0

Кўчма кинотеатр MAN автомобили негизида ишлаб чиқилган, иситиш ва вентиляция тизими билан жиҳозланган. Томошабинлар фильмларни Dolby 5+1 товуш тизими билан 2D ва 3D форматларида томоша қилиши мумкин

ТОШКЕНТ, 1 май – Sputnik. “Киномобиль” – Ўзбекистондаги биринчи инновацион кинотеатр лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Унинг ташаббускори  Cinema  Servis МЧЖ бўлиб, лойиҳа Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, кўчма кинотеатр MAN автомобили негизида ишлаб чиқилган, иситиш ва вентиляция тизими билан жиҳозланган. Томошабинлар фильмларни Dolby 5+1 товуш тизими билан 2D ва 3D форматларида томоша қилиши мумкин. Мобил кинотеатр 30 дақиқа ичида ишга тушади ҳамда 80 кишига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. 

Узоқ қишлоқларда кино кўрсатиш учун кўчма кинотеатр ишлаб чиқилди

Шавкат Мирзиёев мамлакат ҳудудларида замонавий кинотеатрлар тармоғини барпо этиш лойиҳаси тўғрисида ҳам маълумот берилди. Президент мутасаддиларга қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли якунлаш юзасидан топшириқлар берди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги «ZIF Textile» масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди.

Давлат раҳбари корхона фаолияти билан танишди, бу ерда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни кўздан кечирди, мутахассис ва тикувчилар билан суҳбатлашди.

Корхона жорий йилда 29 миллион доллардан зиёд қийматдаги болалар ва катталар кийимлари, жинси шим ишлаб чиқариб, 8,8 миллион долларлик маҳсулотларни экспорт қилишни режалаштирган. 2021 йилда корхонанинг йиллик қуввати қарийб 50 миллион долларга етказилиб, 34,7  миллион долларлик экспорт мўлжалланмоқда.

  • Мирзиёев ознакомился с современным швейным предприятием и инновационным проектом мобильного кинотеатра
    Мирзиёев ознакомился с современным швейным предприятием и инновационным проектом мобильного кинотеатра
    Пресс-служба президента Узбекистана
  • Мирзиёев ознакомился с современным швейным предприятием и инновационным проектом мобильного кинотеатра
    Мирзиёев ознакомился с современным швейным предприятием и инновационным проектом мобильного кинотеатра
    Пресс-служба президента Узбекистана
  • Президент ознакомился с современным швейным предприятием и инновационным проектом мобильного кинотеатра

1 / 4
Пресс-служба президента Узбекистана
Мирзиёев ознакомился с современным швейным предприятием и инновационным проектом мобильного кинотеатра

Қайд этилишича, шу ерда «Janub textile» МЧЖнинг ип-калавадан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш кластери ҳамда Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасини ташкил этиш,  Термиз туманидаги Султон Саодат зиёратгоҳини таъмирлаш ва ободонлаштириш, мамлакатнинг Австрия, Тожикистон ва Афғонистондаги дипломатик ваколатхоналари кўмагида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга оид тақдимотлар ўтказилди.

Асосий мавзулар