Ўзбекистоннинг Польшадаги янги элчиси тайинланди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишГорода Мира. Варшава
Города Мира. Варшава - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Баҳром Бабаев Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлади.

ТОШКЕНТ, 5 май  — Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги Элчихонасига янги раҳбар тайинланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Мужчина закрывает портфель - Sputnik Ўзбекистон
Алоҳида топшириқлар бўйича элчи Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Хабарда айтилишича, 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида Баҳром Бабаев Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлади. 

Баҳром Бабаев илгари элчихона маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. Ундан аввал ТИВнинг МДҲ мамлакатлари ва Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Янгиликлар лентаси
0