Мирзиёев Фарғонадаги рентген ишлаб чиқариладиган корхонани бориб кўрди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил предприятие "Listem-Fergana" в городе Фергане
Шавкат Мирзиёев посетил предприятие Listem-Fergana в городе Фергане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жанубий Корея билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур қўшма корхонада рентген асбоб-ускуналари ишлаб чиқарилади. Бу нафақат мамлакат, балки минтақада юқори технологияли тиббий техника тайёрлайдиган ягона завод ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги “Listem-Fergana” қўшма корхонасини бориб кўрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев посетил предприятие Listem-Fergana в городе Фергане - Sputnik Ўзбекистон
Қўқонда Hyundai билан ҳамкорликда электромобиллар ишлаб чиқарилади

Хабарда қайд этилишича, корхона лойиҳасининг умумий қиймати 8 миллион доллар бўлиб, йилига икки турдаги 300 дона рентен аппарати ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Биринчи босқич доирасида 35 киши иш билан таъминланган. Йил якунига қадар яна юзга яқин иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Маълум қилинишича, “Listem-Fergana”нинг рентген ускуналарига ҳозирданоқ талаб юқори. Бу ерда ишлаб чиқарилган дастлабки “Smart DR” рақамли рентген аппарати чет эллардаги муқобилларидан уч баробар арзон. Масалан, унинг нархи 50 минг долларни ташкил этади. “Philips” компаниясининг шу каби техникаси 144 минг доллар, “Siemens» компаниясиники эса 168 минг доллар атрофида баҳоланади. 

Шавкат Мирзиёев посетил Ферганский нефтеперерабатывающий завод - Sputnik Ўзбекистон
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига 2022 йилгача 875 млн доллар инвестициялар жалб этилади

“Smart DR” рентген аппаратида соатига 15 мижозни текширувдан ўтказиш мумкин. Олинган тасвирлар компьютер хотирасида 5 йилгача сақланади. Бу касалликлар динамикасини кузатишда муҳим аҳамиятга эга. Тасвирни интернет орқали юбориш ҳам мумкин. Бу бошқа шифокорлар билан масофадан туриб маслаҳатлашиш имконини беради.

Давлат раҳбари аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда тўғри ташхис қўйиш муҳимлиги, тиббий жиҳозларни мамлакатда ишлаб чиқариш ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатдан яхши натижа беришини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев энди корхонада маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, саноат кооперациясини ривожлантириш, ходимлар малакасини юксалтириш бўйича топшириқлар берди.

Янгиликлар лентаси
0