10:06 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Нурсултан Назарбаев дал старт эстафете огня зимней Универсиады-2017

Назарбоев: Қозоғистон ҳукумати сиёсат юритишда икки тарафламаликка йўл қўймайди

© Sputnik Казахстан
Сиёсат
Ҳавола олиш
25910

У шунингдек, "Қозоғистонда икки тарафламалик бўлмаслигини" таъкидлади. "Битта президент бор, у бош ҳаммамизга, ҳаммамиз унга ишлаймиз", - деди Назарбоев.

ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев пайшанба куни ҳукуматда икки тарафламалик бўлмайди, дея баёнот қилди.

Қозоғистонни 30 йил бошқариб келган Нурсултон Назарбоев 20 март куни ўз бўйнидан бу ваколатни сокит қилган эди. Давлат раҳбари этиб, шу пайтга қадар Сенат раиси бўлган Касим-Жомарт Токаев тайинланди.

Қозоғистонда муддатдан олдинги президент сайловлари 9 июнь куни бўлиб ўтади. Етти киши президентликка номзод сифатида рўйхатга олинган, шу жумладан Токаев ҳам.

"Кўрдингизми, спикер учун қандай ноқулайликлар туғдираяпман. Сиз аввалига "биринчи президент", сўнгра "президент" дейишга мажбур бўляпсиз", - деди Назарбоев Остонада бўлиб ўтган иқтисодий форум давомида.

У шунингдек, "Қозоғистонда икки тарафламалик бўлмаслигини" таъкидлади. "Битта президент бор, у бош ҳаммамизга, ҳаммамиз унга ишлаймиз", - деди Назарбоев.

Асосий мавзулар