17:27 20 Май 2019
Эфир
  • RUB129.74
  • EUR9501.05
  • USD8458.16
Для лечения и отдыха: Мирзиёев проверил санаторий Ханабада

Мирзиёев Хонобод сиҳатгоҳини бориб текширди

© Пресс-служба президента Узбекистана.
Сиёсат
Ҳавола олиш
166 0 0

Ушбу маскан тоза ҳавоси ва шифобахш суви билан нафас йўллари, асаб тизими, юрак қон-томир касалликларини даволашга ихтисослашган.

ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Хонобод сиҳатгоҳини бориб кўрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этиш жоизки, Хонободда бир пайтлар қурила бошлаган санаторий қаровсиз ҳолда қолиб кетган эди. Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 2 июнда бу ерга келиб, уни ободонлаштириш, аҳоли дам олиши учун зарур шароитлар яратиш бўйича топшириқлар берган эди.

Для лечения и отдыха: Мирзиёев проверил санаторий Ханабада
© Пресс-служба президента Узбекистана.
Для лечения и отдыха: Мирзиёев проверил санаторий Ханабада

Ўтган йили бу ерда 180 ўринли замонавий сиҳатгоҳ ишга туширилди. Даволаш бинолари, стандарт, яримлюкс ва люкс хоналар, 6 та апартаментда барча шароитлар яратилди. 

Денгиз сатҳидан 850 метр баландликда жойлашган ушбу маскан тоза ҳавоси ва шифобахш суви билан нафас йўллари, асаб тизими, юрак қон-томир касалликларини даволашга ихтисослашган. Минерал ванналар, физиотерапия, электрофорез, гальванизация, игна билан даволаш, стоматология, косметология, галотерапия йўлга қўйилган.

Давлат раҳбари санаторийда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Энди ушбу тоғли ҳудудда енгил конструкциялардан меҳмон уйлари ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев бу хизматлар нархини камайтириб, қамровни кенгайтириш, яна кўплаб одамларни иш билан таъминлашга хизмат қилишини қайд этди.

Таъкидланишича, шу ерда Андижон вилоятида туризмни ривожлантиришга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, Хонобод фаоллари билан мулоқот бўлиб ўтди.

Асосий мавзулар