Бишкекда Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини делимитация қилиш бўйича музокаралар ўтказилди

© Sputnik / Евгений ЕпанчинцевКпп на границе
Кпп на границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда давлатлараро чегаранинг айрим участкаларида қўшма дала ишларини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

ТОШКЕНТ, 17 май - Sputnik. 13-16-май кунлари Бишкек шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси делимитацияси бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳлари икки давлат чегарасининг қолган участкаларини тавсифлаш бўйича таклифларни муҳокама қилдилар, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Установка ограждения на границе, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қирғизистон икки ҳудуддан ўтувчи чегара чизиғини белгилади

Шунингдек, учрашувда давлатлараро чегаранинг айрим участкаларида қўшма дала ишларини ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Музокалар якунларига кўра Ўзбекистон ва Қирғизистон делегациялари раҳбарлари Тўлқин Абдуллаев ва Канибек Ботобаев тегишли протоколни имзоладилар, дейилади хабарда. 

Навбатдаги учрашувни Ўзбекистон ҳудудида ўтказиш режалаштирилган.

2018 йилнинг март ойида Қирғизистон президенти Ўзбекистон билан чегара делимитациясини тезлаштириш топшириғини берган эди. Шундан сўнг бу борада ишлар жадал тус олди, хусусан май ойидаги музокараларда давлатлараро чегаранинг қолган участкаларни тавсифлаш бўйича иш давом эттирилиб, икки мамлакат чегара ҳудудлари аҳолиси учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида томонлар янги чегара ўтказиш пунктларини очиш масаласини кўриб чиқдилар.

Июль ойида Ўш шаҳрида ўтказилган учрашувда Ғова участкаси ва қисман Ғовасойдан ўтувчи чегара чизиғи белгиланган эди.

Ўтган йил август ойида шунингдек, Ўзбекистон ва Қиғизистон тенг бўлакли ер майдонлари билан алмашиши ҳақида хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларида сўнгги 10 йил давомида илк бор ижобий натижага Давлат чегараси ҳақидаги дастлабки шартнома имзоланганидан кейин эришилган эди. Айни вақтда икки давлат чегараси делимитацияси ишлари Ўзбекистон ва Қирғизистон Бош вазирлари тасдиқлаган режа-графиги асосида ўтказилиб келинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0