Помпео: Афғонистонда зўравонлик даражасини пасайтириш АҚШ ва Россия манфаатларига мос

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился в Сочи с госсекретарем США М. Помпео и главой МИД РФ С. Лавровым
Президент РФ В. Путин встретился в Сочи с госсекретарем США М. Помпео и главой МИД РФ С. Лавровым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Помпео илгарироқ Сочида бўлиб, Россия президенти Владимир Путин ва РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан музокаралар ўтказган эди.

ТОШКЕНТ, 17 май - Sputnik. Афғонистонда зўравонлик даражасини пасайтириш, АҚШ ва РФ манфаатларига тўғри келади, иккала давлат ҳам Афғонистондан чиқиб келаётган терроризм таҳдидидан ташвишда, деб баёнот қилди АҚШ Давлат котиби Майк Помпео.

Президент РФ В. Путин провел совещание с членами правительства РФ - Sputnik Ўзбекистон
Путин ва Помпео қандай масалаларни муҳокама қилиши маълум бўлди

"Бугун Афғонистонда ярашувга эришиш истагида ишлаяпмиз. Россия Афғонистонга жуда яқин, у учун терроризм таҳдиди мавжуд. Бу минтақадан чиқаётган терроризм таҳдиди АҚШни ҳам ташвишга солади. Мана (манфаатлар) ўхшашлиги. Агар биз у ерда зўравонликни камайтиришга эришсак, иккала давлатимизга ҳам фойда келтирган бўламиз", - деган Помпео Fox News Radioга берган интервьюсида.

Помпео илгарироқ Сочида бўлиб, Россия президенти Владимир Путин ва РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан музокаралар ўтказган эди. 

АҚШ Давлат котиби Путин билан ўтказилган музокараларга "жуда муваффақиятли" дея изоҳ берган.

Янгиликлар лентаси
0