17:36 16 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Шавкат Мирзиёев проверил бытовые условия жизни в Андижане

Шавкат Мирзиёев андижонликларнинг яшаш шароитларини кўздан кечирди

© Сайт президента
Сиёсат
Ҳавола олиш
202 0 0

Президент вилоятга аввалги ташрифи чоғида аҳолининг маиший шароитларини яхшилаш, кўп қаватли уй-жойлар барпо этиш бўйича топшириқлар берган эди.

ТОШКЕНТ, 17 май - Sputnik. Шавкат Мирзиёев андижонликларнинг яшаш шароитларини кўздан кечирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Мирзиёев вилоятга аввалги ташрифи чоғида аҳолининг маиший шароитларини яхшилаш, кўп қаватли уй-жойлар барпо этиш бўйича топшириқлар берган эди. Шунга мувофиқ Андижон шаҳрига яқин Хўжаобод тумани Хидирша массивидан 54 гектар ер ажратилиб, икки сотихли 220 та уй, оилавий поликлиника, болалар боғчаси, маҳалла гузари, маданият маркази, кутубхона, гўзаллик салони, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, тикувчилик корхонаси қурилди. Маҳаллага “Мустақилликнинг 27 йиллиги” деб ном берилди.

Шавкат Мирзиёев проверил бытовые условия жизни в Андижане
Шавкат Мирзиёев проверил бытовые условия жизни в Андижане

Президент Шавкат Мирзиёев мазкур маҳаллада амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Дилфуза Ҳожиматова хонадонида бўлиб, оиланинг яшаш шароитлари, фарзандлари тарбияси билан қизиқди.

Шавкат Мирзиёев проверил бытовые условия жизни в Андижане
Шавкат Мирзиёев проверил бытовые условия жизни в Андижане

Янги маҳаллада Андижон шаҳридаги “Ферузбек текс” масъулияти чекланган жамиятининг тикув корхонаси ташкил этилган. Бу ерда маҳалладаги 500 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган. Президент корхонада тайёрланаётган кийимлар намуналарини кўздан кечирди, ишчи хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

Шавкат Мирзиёев проверил бытовые условия жизни в Андижане
Шавкат Мирзиёев проверил бытовые условия жизни в Андижане

Шавкат Мирзиёев маҳалладаги "Келажак болажонлари" мактабгача таълим муассасасини ҳам кириб кўрди. 165 бола қатнайдиган боғчада рус ва инглиз тиллари, тасвирий санъат, мусиқа ва спорт, чеварлик тўгараклари ташкил этилган. Мўъжазгина компьютерлар болаларни кичик ёшдан ахборот технологияларига қизиқтиради.

Шавкат Мирзиёев проверил бытовые условия жизни в Андижане
Шавкат Мирзиёев проверил бытовые условия жизни в Андижане

“Мустақилликнинг 27 йиллиги” маҳалласида иккинчи босқичда яна 612 та икки сотихли уй ва 7 та кўп қаватли турар жой, 615 ўринли мактаб, 160 ўринли болалар боғчаси фойдаланишга топширилади.

Шу ерда Андижон шаҳри Бош режаси асосида амалга ошириладиган лойиҳалар, 2019-2020 йилларда 150 та кўп қаватли уй ва таунхаус типидаги коттежлар қуришга оид таклифлар ҳақида маълумот берилди.

Давлат раҳбари уйларни одамларга маъқул тарзда ва керакли миқдорда лойиҳалаштириш, бинолар билан бирга коммуникация тармоқлари ҳам ўтказиш  зарурлигини таъкидлади. Уйларни энергия ва ичимлик суви билан таъминлайдиган инновацион ускуналарни кенг қўллаш бўйича топшириқлар берилди.

Маданият марказида чолғисоз уста Абдумалик Мадраимов давлат раҳбарининг ҳар бир уйда дўмбира бўлиши керак, деган ташаббусига мувофиқ олиб бораётган ишлари ҳақида сўзлаб берди.

Шавкат Мирзиёев проверил бытовые условия жизни в Андижане
Шавкат Мирзиёев проверил бытовые условия жизни в Андижане

Қайд этилишича, бешта ташаббус асосида вилоятда ёшларнинг санъатга қизиқишини ошириш, спорт билан машғул қилиш, компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишга ўргатиш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича кўрсатмалар берилди.

Асосий мавзулар