21:29 22 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Президент Шавкат Мирзиёев в ходе поездки в Андижанскую область посетил старую махаллю в городе Андижане

Антисанитария ва нураган деворлар: Мирзиёев Андижондаги эски маҳаллада нималарни кўрди

Пресс-служба президента Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
611 0 0

Президент Андижон шаҳридаги эски маҳаллага кириб, одамларнинг турмуш шароитларини кўздан кечирди ва бундай шароит халққа ярашмаслигини, маҳалла аҳолиси янги қурилаётган замонавий уйларга кўчирилиб, муносиб шароитлар билан таъминланишини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 17 май – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи чоғида Андижон шаҳридаги эски маҳаллага кириб, одамларнинг турмуш шароитларини кўздан кечирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев в ходе поездки в Андижанскую область посетил старую махаллю в городе Андижане
Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Шавкат Мирзиёев в ходе поездки в Андижанскую область посетил старую махаллю в городе Андижане

Таъкидланишича, шаҳар марказида жойлашган бу маҳаллада уйлар ичма-ич, тартибсиз қуриб ташланган. Муҳандислик тармоқлари йўқлиги сабаб деворлар нураб, санитария ҳолати ёмонлашиб қолган эди. 

Давлат раҳбари бу аҳвол билан бевосита танишиб, одамлар билан суҳбатлашди. Бундай шароит халққа ярашмаслигини, маҳалла аҳолиси янги қурилаётган замонавий уйларга кўчирилиб, муносиб шароитлар билан таъминланишини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев в ходе поездки в Андижанскую область посетил старую махаллю в городе Андижане
Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Шавкат Мирзиёев в ходе поездки в Андижанскую область посетил старую махаллю в городе Андижане

Шу ерда Андижон шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик ишлари муҳокама қилинди. Жумладан, мазкур эски маҳалла ҳудудида 9 қаватли 70 та та турар жой барпо этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Давлат раҳбарига Andijаn сity ишбилармонлик шаҳарчаси қурилиш лойиҳаси ҳақида ҳам маълумот берилди. Қарийб 70 гектар майдонда бунёд этилиши мўлжалланган ушбу шаҳарча беш юлдузли меҳмонхона, конгресс холл, офислар, соғломлаштириш ва кўнгилочар жойлар, ресторанлар, 7, 9 ва 12 қаватли турар жойлардан иборат бўлади.

Президент бу шаҳарча узоқни ўйлаб, комплекс ёндашув асосида қурилиши, у Андижон учун намуна, андоза бўлиши кераклигини таъкидлади. Шу бўйича мутасаддиларга кўрсатма ва тавсиялар берди.

Асосий мавзулар