11:11 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов: Ўзбекистон терроризм муаммосига қарши биргаликда курашга чорлайди

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Сиёсат
Ҳавола олиш
249 0 0

Камиловга кўра, тобора чигаллашиб бораётган терроризм муаммоси Ўзбекистондан, минтақа мамлакатлари ва халқаро шериклардан биргаликда курашишнинг таъсирчан чораларини ишлаб чиқишни ва амалга оширишни талаб қилмоқда

ТОШКЕНТ, 18 май - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тожикистон ҳукумати, БМТ ва Европа Иттифоқи томонидан ташкиллаштирилган "Терроризм ва уни молиялаштириш асослари, хусусан наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик" мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди.

Камилов ўз нутқида террористик фаолиятни молиялаштириш мақсадида наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва терроризм, жумладан пулларни ювиш ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг ўсиб бораётганига алоҳида урғу берилган Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш борасидаги минтақавий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми иштирокчи давлатларининг май ойи бошида Тошкент шаҳрида ўтказилган 11-учрашуви якунлари тўғрисида маълумот берди.

"Ўзбекистон терроризм ва экстримизмга қарши туриш бўйича 14 та халқаро конвенция ва протоколларни ратификация қилган ва уларнинг масъулиятли қатнашчиси бўлиб қолмоқда, Республика терроризмга қарши курашиш, хусусан уни молиявий таъминлаш манбаларини йўқ қилиш бўйича қатъий чоралар кўрмоқда. Биз БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, Контртеррористик бошқармаси ва Хавфсизлик Кенгашининг тегишли қўмиталари билан террористларнинг ҳаракатланиш каналларини тўсиш ва активларини музлатиш борасидаги амалий чораларни рўёбга чиқариш доирасида яқин ҳамкорлик қилмоқдамиз" – деди Абдулазиз Камилов.

ТИВ раҳбарига кўра, тобора чигаллашиб бораётган терроризм муаммоси Ўзбекистондан, минтақа мамлакатлари ва халқаро шериклардан террористик фаолиятни молиялаштириш ва уни қўллаб-қувватлашнинг бошқа йўлларига қарши биргаликда курашишнинг таъсирчан чораларини ишлаб чиқишни ва амалга оширишни талаб қилмоқда.

Юқори даражали халқаро конференция ишида Марказий Осиё давлатлари, минтақага чегарадош мамлакатлар, Осиё ва Европа давларлари, халқаро ва минтақавий тузилмалар вакиллари иштирок этиб, унинг якунларига кўра Душанбе декларацияси қабул қилинди.

Асосий мавзулар