Ҳокимларга янги ўринбосар лавозимлари жорий қилинди

© Sputnik / Сергей Субботин / Медиабанкка ўтишПортфели
Портфели - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирликка қўшимча равишда 70 та бошқарув ходимлари штат бирлиги, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаларига 5 тадан штат бирликлари ажратилди.

ТОШКЕНТ, 24 май - Sputnik. “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар қилинди.

Қарорда таъкидланишича, фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш, шунингдек бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклашга қаратилган инвестиция лойиҳалари (“йўл хариталари”)ни ишлаб чиқиш бўйича идоралараро комиссиясининг ишчи органи функциялари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги зиммасига юклатилди.

Марафон в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда ҳоким иширокида оммавий юриш марафони бўлиб ўтди

Вазирликка қўшимча равишда 70 та бошқарув ходимлари штат бирлиги, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаларига 5 тадан штат бирликлари ажратилди.

Қарорга мувофиқ, қуйидаги лавозимлар жорий этилди:

- ҳоким ўринбосари – вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи;

- ҳоким ўринбосари – туман (шаҳар) инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи.

Қарор билан айрим вилоят, шаҳар, туман ҳокимликларидаги бир қатор лавозимлар, жумладан, Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларидаги ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими тугатилди.  

Участники мероприятия - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёевнинг Бухорога ташрифи натижалари: уч ҳоким ишдан бўшатилди

Вилоятларда, туманларда (шаҳарларда) кичик саноат зоналарини ҳамда Тошкент шаҳрида саноатни ривожлантириш борасидаги вазифалар ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича тегишли биринчи ўринбосари зиммасига юкланди.

Шунингдек, қарор билан Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази ташкил этилиб, унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди. 

Марказ директори Ҳукумат томонидан тайинланади ҳамда у моддий таъминот, ижтимоий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Янгиликлар лентаси
0