06:42 19 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00

Медведев ва Арипов энергетика соҳасидаги йирик лойиҳаларни муҳокама қилишади

© Sputnik / Екатерина Штукина
Сиёсат
Ҳавола олиш
175 0 0

Медведев Тошкентда Абдулла Арипов ва Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, энергетика соҳасидаги йирик лойиҳаларни муҳокама қилади.

ТОШКЕНТ, 27 май – Sputnik. Россия бош вазири Дмитрий Медведев 29-30 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Россия ва Ўзбекистон ҳукумат комиссиялари  мажлисида иштирок этади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон  бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг биринчи мажлисини ўтказишади. Ташриф доирасида Россия бош вазирининг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви ҳам режалаштирилган”, - дейилган хабарда.

Учрашув давомида икки давлат муносабатларининг савдо-иқтисодий, инвестицион, илмий-маърифий ва маданий-гуманитар соҳалардаги кенг кўламли масалалар муҳокама қилинади.

Музокараларда, шунингдек, энергетика, саноат, транспорт, юқори технологиялар ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

Учрашувлар якунида турли соҳаларга таалуқли бир қатор ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари иштирокида қўшма комиссия 2018 йилнинг октябрь ойида, Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин музокараларидан сўнг тузилган эди. Ушбу комиссиянинг мақсади икки давлат орасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришдир.

Асосий мавзулар