Америка Эронни тиз чўктиришга уринмоқда – сиёсатчи

© youtube/REGNUMСтанислав Тарасов
Станислав Тарасов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сиёсатчи, Яқин Шарқ ва Кавказ мамлакатлари масалалари бўйича эксперт Станислав Тарасов Теҳроннинг Форс кўрфази мамлакатларига ўзаро ҳужум қилмаслик тўғрисидаги шартномани имзолаш таклифига изоҳ берди.

Куни кеча Эрон Форс кўрфази мамлакатларини ўзаро ҳужум қилмаслик тўғрисидаги шартномани имзолашга чақирди.

Ислом Эрон республикаси ТИВ вазири Муҳаммад Жавад Зариф АҚШ президенти Дональд Трамп Форс кўрфазига 1500 нафар ҳарбийларни олиб келишини эълон қилгандан сўнг ушбу ташаббус билан чиқди.

Эрон қўшни давлатларни ҳужум қилмаслик шартномаси имзолашга чақирди

“1500 нафар ҳарбийлар - бу унинг ёрдамида ҳарбий босқинчилик қилиш мумкин бўлган контингент эмас. Қайд этиш жоизки, бу рамзий ишорадир. Аёнки, америкаликларнинг ҳарбий томондан сиқуви заифлашмоқда. Бироқ улар бошқа усуллар билан ҳаракат қилишмоқда. Мана 28-май куни Саудия Арабистонида Араб мамлакатлари раҳбарларининг фавқулодда мажлисини бўлиб ўтади. Ушбу саммитда Эронга қарши қатор санкцияларни киритиш таклиф қилинади. Айнан шу боис Зариф Боғдодга ташриф буюриб, “Ҳужум қилмаслик тўғрисида”ги шартномани таклиф қилди”, - деди сиёсатчи Sputnik радио эфири чоғида.

Тарасов Боғдод ва Эрон иттифоқдошлари ушбу ғояни қўллаб-қувватлашганига эътибор қаратди. Аммо бу лойиҳани Яқин Шарқда яна ким маъқуллаши қоронғу.

“Эҳтимол, Ироқ ушбу лойиҳани илгари суриш ёки Теҳрон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни яхшилашда воситачи сифатида иштирок этиш мақсадида ўзининг дипломатик имкониятларидан фойдаланади”, - дея тахмин қилади сиёсатчи.

Шунингдек, Тарасовнинг фикрига кўра, агар Эрон ва Яқин Шарқ мамлакатлари ўртасида ўзаро ҳужум қилмаслик тўғрисидаги шартнома имзоланса – бу Нобель тинчлик мукофотига арзигулик тарихий ютуқ бўлади.

Янгиликлар лентаси
0