02:59 16 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Подписание документов между ФРГ и Узбекистаном

Автосаноат, муҳофаза ва ядро тиббиёт: Германия ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган ҳужжатлар

Sputnik / Дильшода Рахматова
Сиёсат
Ҳавола олиш
40730

Ўзбекистон ва Германия музокаралари якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. Ўзбекистон ва Германия музокаралари якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Ўзаро ҳамкорликка доир ҳужжатлар имзолаш маросимида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар баённомаси;

-“Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси билан “Фольсваген Груп Рус” компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим;

- Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан Германия Федератив Республикаси Атроф-муҳит, табиатни муҳофаза қилиш ва ядро хавфсизлиги вазирлиги ўртасида газ чиқиндиларини камайтириш ва иқлим ўзгаришига мослашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация;

- Ўзбекистон Республикаси Ҳуқумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида ахборот алмашиш ва ўзаро муҳофаза қилиш тўғрисида битим;

- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан “Integra компанияси” ўртасида “Vamed Engineering” компанияси билан ҳамкорликда Тошкентда  Ядро тиббиёт ва нур терапияси  марказини ташкил этиш тўғрисида битим.

Эслатиб ўтамиз, Франк-Вальтер Штайнмайер кеча 27 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Тошкетга келган эди. 
Кўксаройда Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайерни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди.

Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг икки давлат президентларининг тор ва кенг доирадаги учрашувлари бўлиб ўтди.

Асосий мавзулар