10:56 22 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

Дмитрий Медведев Тошкентга келди

© Sputnik / Екатерина Штукина
Сиёсат
Ҳавола олиш
442 0 0

Асосий тадбирлар бугун, 30 майга режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Россия Бош вазири Дмитрий Медведев 29 май куни Тошкентга етиб келди, деб хабар қилди РИА Новости.

© Sputnik / Екатерина Штукина
Премьер-министр РФ Дмитрий Медведев прибыл с официальным визитом в Узбекистан

Тошкент аэропортида Медведевни республика Бош вазири Абдулла Орипов ва Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевлар кутиб олишган.

Асосий тадбирлар 30 май санасига режалаштирилган. Кутилишича, пайшанба куни эрталаб Медведев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади, сўнгра Ургенчга учади, ва бу ерда бош вазирлар даражасидаги биринчи йиғилишда иштирок этади.

Бош вазирлар даражасидаги йиғилиш - иккиёқлама ҳамкорликнинг янги форматидир.

ЕОИИ янада кенгайиши мумкин, деди Медведев >>>

Музокаралар давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-маърифий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, энергетика, саноат, транспорт, юқори технологиялар ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликдаги йирик лойиҳаларни амалга ошириш борасида муҳокамалар олиб борилади.

Турли соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида қўшма ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Медведев ва Арипов энергетика соҳасидаги муҳим лойиҳаларни муҳокама қилишди >>>

Эслатиб ўтамиз, ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия ўтган йилнинг октябр ойида, Россия ва Ўзбекистон президентлари музокаралари якунига кўра ташкил топган эди. Комиссия иши савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш бўйича иккиёқлама ҳаракатларни мувофиқлаштириб боришдан иборат.

Асосий мавзулар