17:07 23 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Сиёсат
Ҳавола олиш
498 0 0

Суриядан қайтарилган, оғир ҳаётий шароитни бошдан кечирган ўзбек фуқаролари соғликларини тиклаб олишлари ва жамиятга қайтишлари учун Ўзбекистон ҳукумати ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Суриядан қайтарилган она-болалар соғломлаштириш муассасаларида жойлаштирилмоқда, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири "Ўзтекстилсаноат" уюшмаси матбуот хизматига таянган ҳолда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 30-май куни эрталаб Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан 156 нафар Ўзбекистон фуқаролари, асосан аёллар ва болалар махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинган эди. Уларнинг 48 нафари аёллар, 106 нафари болалар бўлиб, алдов йўли билан Яқин Шарқдаги қуролланган можаролар ҳудудига олиб чиқиб кетилган.

Суриядан қайтарилган турли оғир ҳаётий қийинчиликларни бошдан кечирган ўзбек фуқароларига республика ҳукумати ҳар томонлама ёрдам бермоқда. Жумладан, уларнинг соғлиғини қайта тиклаш ҳамда жамиятга қайтариш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Давлат томонидан ажратилган маблағ эвазига "Ўзтекстилсаноат" уюшмаси томонидан қайтган фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда. Хусусан, ушбу соҳа корхоналари томонидан давлат маблағлари ҳисобига қайтганларга спорт либослари, болалар ва катталар либослари, чақалоқлар комплекти, шунингдек рўмол, ички кийим ва бошқа маҳсулотлар топширилган.

Шу билан бирга, ҳарбий модаролар зоналаридан аёллар ва болаларни қайтариш ишлари давом этади, шу муносабат билан уюшма қайтган барча фуқароларга кўмак кўрсатади.

Қайтарилган аёллар ва болалар ҳозирда соғломлаштириш муассасаларида жойлаштирилмоқда. Улар тиббий ёрдам билан таъминланади, шунингдек, уларга руҳий ва ижтимоий кўмак, таълим ва бошқа ижтимоий дастурлар бўйича ёрдам кўрсатилади.

Асосий мавзулар