17:11 27 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Сиёсат
Ҳавола олиш
461 0 0

Хелена Фрейзерга кўра, Ўзбекистон Мустақилликка эришгандан буён биринчи марта аҳолини рўйхатдан ўтказиш ташаббусини амалга оширмоқчи экан, Бирлашган миллатлар ташкилотининг аҳолишунослик жамғармаси бу борада республикага керакли ёрдамни кўрсатишга тайёр

ТОШКЕНТ, 31 май – Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон аҳоли ва уй-жой билан боғлиқ статистик маълумотларга эга бўлиш учун 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ишларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳукуматга жамият ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш имконини беради.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, аҳолини рўйхатга олиш Ўзбекистонда сўнгги марта 1989 йилда, яъни 30 йил муқаддам ўтказилган.

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрейзер Sputnik мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон ҳукуматининг аҳолини рўйхатдан ўтказиш бўйича ташаббусига баҳо берди.

“Бу жуда муҳим ва жиддий тадбир – Ўзбекистон жаҳонда ўз аҳолисини рўйхатдан ўтказган мамлакатлар оиласига қўшилганини билдиради ва Бирлашган миллатлар ташкилотининг аҳолишунослик жамғармаси бу борада Ўзбекистонга ўз ёрдамини кўрсатишга тайёр”, - деди Фрейзер.

Суҳбатдошнинг таъкидига кўра, Ўзбекистондаги ҳар бир фуқаронинг ҳисобга олиниши аҳолининг эҳтиёжларини тушунишга ва англашга, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ёрдам беради. Хусусан, бандлик, таълим ва бойликдаги тенгсизликларни бартараф этиш, давлат маблағларини тенг ҳуқуқлилик асосида таълим дастурлари, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва инфратузилмани ривожлантиришга тақсимлашда тенгсизликларни бартараф этишга имкон беради.

“Аҳолини рўйхатда олишда тўпланган маълумотлар сиёсий партияларга ўз режаларини тузишда ва уларни Ўзбекистон тараққиётига қўшадиган ҳиссасини инобатга олишга ёрдам беради. Бу дегани Ўзбекистон ўз олдига минг йиллик учун белгиланган мақсадларига эришишда муҳим бир қадамни амалга оширмоқда”, - деди дипломат.

Эслатиб ўтамиз, аҳолини рўйхатга олиш ишлари 2022 йилнинг кузида ўтказилиши режалаштирилган. Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун Вазирлар Маҳкамасига 2019 йилнинг 1 июлида тақдим этилади.

Асосий мавзулар