13:17 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Галина Додон и Игорь Додон на Красной площади в Москве

Молдова конституцион суди президент ваколатини бекор қилди  

Foto: Личный архив семьи И. Додона
Сиёсат
Ҳавола олиш
397 0 0

“Отдан тушсам ҳам эгардан тушмайман” – Молдова собиқ бош вазири Павел Филип Конституцион суд орқали президент ваколатини бекор қилди.  

ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. Молдова конституцион суди президент Игор Додон ваколатини бош вазир в.б. Павел Филипга топширди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.  

“Бу ноиложликдан қўйилган мажбурий қадам. Собиқ бош вазир ўз назорати остида бўлган конституцион суд ваколатларидан фойдаланиб ҳукуматни ўз қўлида сақлаб қолмоқчи. Бунга жавобан биз ички ва ташқи кучларни оёққа турғазамиз”, - деди Игорь Додон ушбу воқеани изоҳлаб.

Эслатиб ўтамиз, Игорь Додон 2016 йилнинг 23 декабридан бери Молдованинг қонуний сайланган президенти. Молдова парламенти эса – собиқ президент давридан шаклланган эди. Президент ва парламент орасида икки йилдан ортиқ давом этган қарама-қаршиликдан сўнг Додон янги парламент сайлашга муваффақ бўлган эди.

Парламент сайловлари 24 февралда бўлиб ўтган бўлсада, янги ҳукумат  ва бош вазир фақатгина 8 июнь куни тасдиқланди. Россия, ЕИ ва АҚШ вакиллари Молодовадаги ушбу ўзгаришларни қўллаб-қувватлашган эди.

Президент Додон таклиф этган бош вазир Майя Санду номзоди бир овоздан қўллаб-қувватланишига қарамасдан конституцион суд, ушбу қарорни ноқонуний деб эълон қилди. Улар айтишича депутатлар янги ҳукуматни 7 июн ярим тунга қадар тасдиқлаши керак бўлган экан.

Парламент эса, Конститутцион суднинг ушбу ҳаракатини собиқ бош вазир тарафдорларининг “ҳукуматни эгаллаб олиш” деб атади.

Маълумот учун бундан олдин ҳам Игорь Додонни 5 маротаба ваколатини бекор қилишган эди. Унинг ўрнига муҳим қарор ва ҳужжатларни парламент спикери Андриан Канду имзолаган.

 

 

Асосий мавзулар