13:12 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

Exit poll: Токаев 70%дан ортиқ овоз тўплайди

© Акорда
Сиёсат
Ҳавола олиш
139 0 0

Иккинчи тур бўлмайди - Токаев биринчи босқичдаёқ 70 % овоз тўплади.

ТОШКЕНТ, 10 июн - Sputnik. Дастлабки ҳисоб-китобга кўра Қозоғистон президенти сайловида Токаев ғолиб чиққан. Бу ҳақида “Жамоат фикри” институти ўз сўровига асосан хабар қилмоқда Sputnik Казахстан.

“Номзод Токаев 70,13 % овоз жамлади”, - деди ушбу институт кенгаши директори Айнур Мажитова журналистлар билан бўлиб ўтган брифингда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу президент сайлови мустақил Қозоғистон тарихида илк бор Нурсултан Назарбаев иштирокисиз ўтмоқда. Қозоғистон биринчи президенти 2019 йилнинг 20 март куни президентлик ваколатидан воз кечиб, вақтинчалик давлат раҳбари сифатида ўз партиядоши Токаевни таклиф қилган эди.

Шундан сўнг мамлкатда навбатдан ташқари президент сайлови ўтказиш таклиф қилинган эди. Ушбу президент сайловларида 7 нафар номзодлар иштирок этди. Потенциал сайловчилар сони 12 миллиондан ортиқ бўлган. Шундан 70 %дан ортиғи сайловда иштирок этган.

Қозоғистон қонунчилигига кўра, президент этий сайланиш учун номзод сайловда 50%дан ортиқ овоз тўплаши керак. Акс ҳолда энг кўп овоз жамлаган номзодлар орасида сайловнинг иккинчи тури ўтказилади.

Асосий мавзулар