19:15 26 Июн 2019
Эфир
  • RUB135.34
  • EUR9731.96
  • USD8562.34
Председатель КНР Си Цзиньпин в аэропорту Гамбурга

Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Бишкек ва Душанбега келмоқда

REUTERS / Axel Schmidt
Сиёсат
Ҳавола олиш
307 0 0

Си Цзиньпин 12 – 16 июн кунлари Қирғизистон ва Тожикистонга ташриф буюради.  

ТОШКЕНТ, 10 июн – Sputnik. Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин 12-16 июн кунлари Қирғизистон ва Тожикистонга ташриф буюриб Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти саммитида иштирок этади, деб хабар қилди Хитой ТИВи, РИА Новости хабарига асосан.  

“Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ҳамда Тожикистон президенти Эмомал Рахмон таклифига асосан ХХР раси Си Цзиньпин 12-16 июн кунлари ушбу икки республикага давлат ташрифи билан келади. Шунингдек у Бишкекда бўлиб ўтадиган 19 - ШҲТ етакчилари учрашуви ҳамда Душанбеда бўлиб ўтадиган  5 - Осиё мамлакатларининг ўзаро ҳамкорлик ва ишонч кенгаши (СВМДА) мажлисида иштирок этади”, - деди Хитой ташқи ишлари вазири ўринбосари Чжан Ханьхуэй.

Хитой вазирининг сўзларига кўра, ушбу ташрифлар икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда ҳамда “битта белбоғ битта йўл” стратегиясини амалга оширишда катта аҳамиятга эга.

Маълумот учун ШҲТ – 2001 йилда ташкил этилган бўлиб бугунги кунда унга Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон киради. 2017 йилнинг 9 июнида Остонада бўлиб ўтган мажлисда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистонни ҳам қабул қилиш ҳақида келишиб олинган эди. Ташкилот билан шунингдек, Афғонистон, Белоруссия, Эрон и Мўғулистон – кузатувчи, Озаербайджон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка – ҳамкор мақомига эгадир.

Асосий мавзулар