Шавкат Мирзиёев ШҲТ ва ОҲИЧК саммитларида иштирок этади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин на саммите ШОС в Китае
Президент РФ В. Путин на саммите ШОС в Китае - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш

ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13-14 июнь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти ҳамда 15 июнь куни Душанбеда бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг саммитларида иштирок этади, деб хабар қилмоқда прзеидент матбуот хизмати.

Флаги стран-участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон
ШҲТнинг навбатдаги саммитида хавфсизлик ва ривожланиш – асосий мавзу бўлади

Бишкекда ШҲТ давлатлари раҳбарлари кенгашида ташкилот доирасидаги сиёсат, иқтисодиёт, хавфсизлик, кўп қиррали шерикликни, ҳудудлараро алоқаларни, рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари, экология, туризм, спорт соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишади. Саммит якунида Бишкек декларацияси қабул қилиниши режалаштирилган.

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммити "Хавфсиз ва янада равнақ топган минтақа сари ягона назар билан" мавзуси остида ўтади. Унинг ишида кенгашга аъзо ва кузатувчи мамлакатлардан, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлардан 30 дан зиёд делегация иштирок этиши кутилмоқда.

Хабарда айтилишига кўра, Шавкат Мирзиёев Бишкек ва Душанбеда хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказишни ҳам режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Бишкекдаги ШҲТ саммитида Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Покистон ва Ҳиндистон раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. 

Янгиликлар лентаси
0