18:16 24 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74
Политолог Юрий Светов

Сиёсатшунос: Теҳрон устидан ҳукмронлик қилишларига тоқат қилмайди

Фото из личного архива Юрия Светова
Сиёсат
Ҳавола олиш
301 0 0

Сиёсатшунос Юрий Световнинг сўзларига кўра, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокаралар Трампнинг жуда қаттиқ позицияси ва Эрон ҳукуматининг муросасизлиги туфайли тез орада бўлиб ўтмайди.

Эксперт Европанинг тобора фаол позицияси сабабли музокаралар жараёнида баъзи силжишлар кузатилиши эҳтимолини истисно қилмади. Бироқ Трамп Европа иттифоқи унга Эронни охиригача сиқувга олишига йўл қўймаслигидан қўрқади, шунинг учун музокаралар ўтказишга тайёр, бошқа тарафдан эса Вашингтон ҳеч қандай мажбуриятни ўз зиммасига олмайди.

“Ультиматум – бу одатдаги америка музокаралар тизими: биз сиздан талаб қиламиз, қачон ижро қилсангиз, ўшанда музокаралар ўтказамиз. Яъни АҚШ ҳеч қандай мажбуриятни ўз зиммасига олмайди. Эронликларга уларнинг ҳаётидаги асосий бахт улар билан америкаликлар суҳбатлашган вақт деб тушунтирилган. Лекин Эрон – суверен мамлакат, қадимий сиёсий маданиятга эга бўлган мамлакат ва бу ерда диктаторлик ўтмайди”, - деди сиёсатшунос Sputnik радио эфирида.

Шу билан бирга, сиёсатшунос  Эроннинг Америка шартлари бир қисмини ижро этиши Россия учун фойдали бўлади деб ҳисоблайди, аммо бу ўз устидан ҳукмронлик ўтказишларига тоқат қилишга тайёр бўлган мамлакат эмас.

Трамп Эронга “улкан куч” билан пўписа қилди

“Ўйлашимча, Трамп, Помпео ва Эрон ҳукуматларининг яқин орадаги музокараларини кутиш керак эмас. Суқувга дош бера олмаган Мексика варианти бу ерда иш бериши даргумон”, - дея хулоса қилди сиёсатшунос.

Эрон қўшни давлатларни ҳужум қилмаслик шартномаси имзолашга чақирди

Асосий мавзулар