16:12 16 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Проект АЭС в Узбекистане

Ўзбекистон парламенти атом энергияси тўғрисидаги лойиҳани қайта кўриб чиқади

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Сиёсат
Ҳавола олиш
340 0 0

Қисқа муддатда қайта ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳаси иккинчи ўқишга қайтадан киритилади.

ТОШКЕНТ, 13 июн – Sputnik. “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Иккинчи ўқишда Қонун лойиҳасини моддама - модда кўриб чиқиш жараёнида айрим меъёрларни кучайтириш, давлат бошқаруви органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ваколатларини янада аниқлаштириш юзасидан тавсиялар берилди.

“Лойиҳада тўғридан–тўғри таъсир меъёрларини белгилаш мақсадида, махсус Ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилди ва қисқа муддатда қайта ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳаси иккинчи ўқишга қайтадан киритилади”, - дейилади “Ўзатом” хабарида.

Ўзбекистонда “Росатом” Ўзбекистонда қураётган биринчи АЭС 2028 йилда қуриб битказилади. Унинг иккита блокининг умумий қуввати - 2,4 гигаватт-соатни ташкил қилади. Бир йилда ушбу электр станция 17,4 миллиарда кВт/соат энергия ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Асосий мавзулар