20:49 19 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74
Старый корабль на берегу Аральского моря

Ўзбекистон ва Қозоғистон Орол денгизининг қуриган қисмида демаркация ишларини ўтказади

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Сиёсат
Ҳавола олиш
529 0 0

Томонлар Орол денгизининг қуриб қолган қисмидаги Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегараси участкасида дала демаркация ишларини амалга оширишга келишиб олди.

ТОШКЕНТ, 14 июн – Sputnik. 2019-йилнинг 10-14-июн кунлари Жиззах шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, учрашувда давлатлараро чегара демаркацияси бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишлар давом эттирилди ҳамда Орол денгизининг қуриб қолган қисмидаги Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегараси участкасида дала демаркация ишлари бажарилиши юзасидан фикр алмашилди.

Музокаралар якунларида делегация раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаев ва Қозоғистон Республикаси ТИВнинг махсус топшириқлар бўйича Элчиси Зулфия Аманжолова тегишли Баённомани имзоладилар.

Асосий мавзулар