Шавкат Мирзиёев Бишкекда қандай автомобилдан фойдаланди - видео

© Пресс-служба президента КРМирзиёев провел встречу с главой Кыргызстана
Мирзиёев провел встречу с главой Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Бишкекда Mercedes S-class W222 зирҳланган автомобилдан фойдаланди.

ТОШКЕНТ, 14 июн – Sputnik. Бишкек шаҳрида ўтказилган ШҲТ саммитига 11 та давлат президент ва бош вазирлари ташриф буюрди.

Sputnik Қирғизистон юқори мартабали меҳмонлар Бишкекда қандай машиналарда ҳаракатлангани ҳақида видео лавҳа тайёрлади.

Бишкек шаҳрига айрим президентларнинг шахсий автомобиллари олиб келинди. Бошқа етакчиларга Қирғизистон президент ва ҳукумати ишлар бошқармасига тегишли бўлган машиналари тақдим этилди.

Россия президенти Владимир Путин шаҳар бўйлаб Aurus лимузинида ҳаракатланди. Хитой етакчиси Си Цзиньпин Hongqi компанияси томонидан яратилган шахсий № 501 лимузинида олиб юрилди.  

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев ҳам шахсий машинасидан фойдаланди: Бишкекка Mercedes-Maybach S600 автомобили олиб келинди.

2013 йилда ШҲТнинг сентябрь ойида ўтказилган саммити олдидан Россия Қирғизистонга юқори меҳмонларни олиб юбориш учун мўлжалланган зирҳланган атомобилларни беғараз тарзда тақдим этди. Ўша вақт Бишкек шаҳрига 5 дона BMW 760Li High Security экстра-класс автомобиллари, 10 дона VIP Ford Transit микроавтобуслар ва бир дона VIP Ми-8 МТВ-1 вертолёти олиб келинди.

BMW 760Li автомобилидан Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Афғонистон етакчиси Ашраф Ғани ва Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков фойдаланди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек бўйлаб Mercedes S-class W222 зирҳланган автомобилида ҳаракатланди. Ушбу турдаги автомобилда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Беларус президенти Александр Лукашенко, Ҳиндистон бош вазири Наренда Моди ва Покистон ҳукумати раҳбари Имран Хан олиб юрилди.

Янгиликлар лентаси
0