06:16 08 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99

Мирзиёев Путин билан қайси долзарб масалаларни муҳокама қилди?

Фото: пресс-служба президента Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
473 0 0

Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президентлар жорий йил 14-15 июнь кунлари Бишкек ва Душанбе шаҳарларида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммити тадбирлари якунлари юзасидан фикр алмашдилар.

“Суҳбатда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқилди”, - дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, иқтисодиётнинг турли тармоқларида устувор лойиҳа ва дастурларни, жумладан, жорий йил 30 май куни Урганч шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссия биринчи мажлисида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилган.

Хабарда давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликка доир долзарб масалаларни ҳам муҳокама қилганлари қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 14-15 июнь кунлари Бишкек ва Душанбе шаҳарларида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммити бўлиб ўтди.

Асосий мавзулар