Россия ва Беларус иттифоқчиликни янада чуқурлаштиради

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В.Путин провел российско-белорусские переговоры
Президент РФ В.Путин провел российско-белорусские переговоры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лукашенко ва Путин учрашувида Россия ва Беларуснинг янада чуқурроқ иттифоқлашиш масаласи кўриб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Путин ва Лукашенкога 25 июнь куни Россия ва Белоруссиянинг интеграцион дастури тақдим этилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости,

Белоруссия  парламенти қуйи палатаси спикери Владимир Андрейченко айтишига қараганда айни дамда икки давлат мутахассислари ушбу дастур устида ишламоқда.

“Бу борада Россия ва Белоруссия президентлари фармонлари олинган. Ҳукуматлар ушбу устида ишламоқда. Уларга 25 июнга қадар икки иттифоқчи давлат президентларига интеграцияни янада чуқурлаштириш бўйича таклифлар киритиш топширилган”, - деди спикер икки мамлакат парламентлари қўшма мажлисида.  

Хабарда айтилишига кўра, Россия ва Белоруссия мутахасслари авваломбор қишлоқ хўжалиги соҳасида қўлланилаётган сиёсат, озиқ-овқат маҳсулотларини маркировка қилиш,  тўлов тизимларининг хавфсизлигини ошириш ва ташқи таъсирлардан ҳимоялаш соҳаларида интерграцион таклифлар тайёрашмоқда.

Янгиликлар лентаси
0