21:38 09 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Узбекские снайперы готовятся к играм “АрМИ-2019”

Ўзбекистонлик мерганлар “АрМИ – 2019” мусобақасига қизғин тайёргарлик кўрмоқда

Пресс-служба Минобороны РУ
Сиёсат
Ҳавола олиш
Халқаро армия ўйинлари-2019 (26)
179 0 0

“АрМИ – 2019” халқаро армия ўйинлари доирасида Беларусда “Мерганлар марраси” беллашуви ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik.  “АрМИ – 2019” халқаро армия ўйинлари доирасида Беларусь республикасида ўтказиладиган “Мерганлар марраси” беллашувида ўзбекистонлик ҳарбийлар ҳам иштирок этади.

Мудофаа вазирлигининг хабар қилишича, айни вақтда нуфузли мусобақага тайёргарлик Шарқий ҳарбий округда қизғин давом этмоқда.

Бу йилги баҳсларда иштирок этиш учун 8 нафар мерган Фарғона дала- ўқув майдонида тайёргарлик олиб боришмоқда.

“Беларусда бўладиган мусобақага 3 та жуфтликни олиб кетаман, бироқ айни пайтда 4 та жуфтликни тайёрлаяпман. Чунки ҳар доим рақобат муҳити бўлиши керак. Шундагина кўзланган мақсадга эришамиз. Мерганларнинг тайёргарлиги яхши. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Жамоамиз билан мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз”, – дейди жамоа раҳбари подполковник Қудрат Эргашбоев.

Мусобақа иштирокчилари асосан 3 та шарт бўйича беллашади. Ҳар бир шарт бир нечта машқлардан иборат. Якуний натижа шартлар давомида тўпланган балларнинг умумий ҳисоби бўйича аниқланади.

Нуфузли тадбирнинг ўтган йилги баҳсларида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан таркиб топган мамлакат вакиллари 18 давлатнинг 19 жамоаси ичида муносиб қатнашиб, 4-ўринни қўлга киритган эди.

Мавзу:
Халқаро армия ўйинлари-2019 (26)

Асосий мавзулар