09:51 07 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Танзила Нарбаева

Ўзбекистон Сенатига янги раис сайланди

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Сиёсат
Ҳавола олиш
576 0 0

Ўзбекистон тарихида илк маротаба аёл киши Сенат раиси сифатида сайланди.

ТОШКЕНТ, 21 июн - Sputnik.  Бугун, 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Сенатнинг янги раиси сайланди. Бу хақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Шу кунгача Сенатга раислик қилиб келган Ниғматилла Йўлдошевнинг Ўзбекистон Бош прокурори лавозимига тайинланиши муносабати билан унинг Сенатдаги ваколати тугатилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ президент Шавкат Мирзиёевнинг тақдимномасига асосан Сенат Раиси лавозимига Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келган Танзила Камаловна Норбоеванинг номзоди илгари сурилди.

Кўпчилик овоз билан Танзила Норбоева Сенатнинг янги Раиси этиб сайланди.

Танзила Норбоева муқаддам Вазирлар Маҳкамасида ишлаган, 2010-2016 йилларда Ўзбекистон Касаба-уюшмалари федерациясига раислик қилган. У 2016 йилнинг декабридан буён Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келаётган эди. 

Т. Норбоева Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 июндаги ПФ-5749-сон Фармонига асосан Олий Мажлис Сенати аъзолигига қабул қилинган эди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон тарихида илк марта Сенатга аёл киши раис этиб сайланди.

Асосий мавзулар

  • Подпись документов

    Афв этилганларнинг 3 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 3 нафарини аёллар ҳамда 79 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

    30
  • Дым из труб в Казани

    Миллий диспетчерлик марказига маълум қилинган хабарларга кўра, айни пайтда "Талимаржон ИЭС" энергоблокининг авариявий ўчиш сабаблари аниқланиб, ишга тушириш юзасидан зарур чоралар кўрилмокда.

    113
  • Университетский проспект в Самарканде

    СССР тарқалиб кетганидан сўнг рус номлар Самарқанд харитасидан йўқ бўлиб кетди, лекин ҳозир вазият ўзгармоқда – шаҳарда Михаил Иванович Невесский номига хотира тахтачаси пайдо бўлиши мумкин. Айнан шу инсон Самарқанддаги яшил бульварни яратган ва боғларни барпо этган

    336