11:19 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Женщина голосует на избирательном участке

Ўзбекистонда сайловларда овоз бериш вақти қисқартирилди

© Sputnik / Валерий Мельников
Сиёсат
Ҳавола олиш
35810

Ўзбекистонда Сайлов кодекси тасдиқланди. Сайловларда ҳар бир фуқаро бир овозга эга.

ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik. Ўзбекистонда Сайлов кодекси тасдиқланди.

Мазкур Кодекс Президент, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартибини белгилайди.

Сайловларда ҳар бир фуқаро бир овозга эга. Сайловда эркин ва яширин овоз берилади. Сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини назорат қилишга йўл қўйилмайди. Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш очиқ ва ошкора амалга оширилади.

Сайлов кодекси билан сайлов округлари ва участкаларини тузиш, сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди.

Унга мувофиқ, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 150 та ҳудудий сайлов округи тузилади.

Илгари 135 та округ тузилган ва 15 нафар депутат Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган.

Эндиликда Ўзбекистон экологик партияси ташкил этилганлиги боис, мазкур партия депутатликка ўз номзодларини умумий сайловларга қўйган ҳолда Қонунчилик палатасидан ўрин эгаллаши мумкин.

Эндиликда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилади.

Унга кўра сайловчилар Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида сайловчиларнинг рўйхати тўғрисидаги ўзи учун керакли маълумотларни олиш имкониятига эга бўлади.

Кодексда участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларнинг жиҳозланишига оид талаблар ўз аксини топди.

Хусусан, сайлов комиссиялари жойлашган биноларда сайлов участкасининг харитаси, зарур мебель, офис техника воситалари (телефон, принтер, Интернетга уланган ва Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига кириш имкониятига эга компьютерлар, сейф, канцелярия товарлари) бўлиши керак.

“Сайловлар соат 08.00 дан 20.00 гача ўтказилади. Илгари соат 06:00 дан соат 20:00 гача ўтказилган”, - дейилади ҳужжат матнида.

Асосий мавзулар