08:58 22 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50

Эксперт: Туркияга С-400 етказиб берилиши – НАТО ичига қоқилган пона бўлди

© Sputnik / Евгений Одиноков
Сиёсат
Ҳавола олиш
1355 0 0

Туркияга С-400 етказиб бериш бу НАТО ичига қоқилган пона ва Путиннинг улкан ғалабаси бўлди – деди германиялик сиёсатчи.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. С-400 зенит-ракета тизими ортилган Россия ҳарбий самолётлари Туркияга бирин кетиб етиб кела бошлади. Айни дамда еттинчи самолёт Мюртез авиабазасига келиб қўнди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“С-400 тизимининг Туркияга етказиб берилиши бу Владимир Путиннинг – йирик ғалабаси бўлди. Энди Туркия НАТОни ҳам тарк этиши мумкин”, - деб ҳисоблайди германиялик профессор Томас Егер Focus Online ҳужнали саҳифаларида.

Егернинг фикрига кўра, Анқара ва Москванинг ушбу битими АҚШ ва Туркия муносабатларини янада ёмонлаштиради. Агар бу Туркиянинг НАТОдан чиқишига олиб келса – бу улкан НАТО учун геосиёсий  мағлубият бўлади. Агар Туркия НАТОдан чиқмаса бу альянс ичида ўзаро ишончсизликнинг ошишига сабаб бўлади. “Нима бўлганда ҳам НАТО ичига пона қоқилди, энди у альянсни ёришни бошлайди”, - деб ҳисоблайди Томас Егер.

“Туркия билан Россия орасида ушбу битимнинг тузилиши ўзи катта сенсация бўлган эди. Энди эса бу битим бутун дунёда Россияга бўлган ишончнинг ошишига хизмат қилади. АҚШ Туркияга қарши босимини кучайтириши мумкин. Ушбу вазиятда энг озиж томон – Европа. У ҳеч нарсани ҳал қила олмайди”, - деб хулоса қилган эксперт.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Туркия орасида С-400 зенит ракета тизимини етказиб бериш ҳақида шартнома 2017 йилда имзоланган эди. Умумий қиймати 2,5 миллиард доллар бўлган ушбу битим Россия томонидан Туркияга 4та с-400 дивизионларини етказиб беришни назарда тутади. Шартноманинг бир қисми Туркия маблағидан бир қисми Россия кредитлари ҳисобидан амалга оширилган.

Асосий мавзулар