23:46 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Боевики движения Талибан

"Толибон" Ўзбекистонда ўтказиладиган афғонлараро учрашувга таклиф этилгани йўқ

AP Photos / Allauddin Khan
Сиёсат
Ҳавола олиш
812 0 0

ОАВ хабарига кўра, афғонлараро учрашув уч ёки тўрт ҳафтадан сўнг Самарқандда бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 20 июл - Sputnik. Афғонистондаги "Толибон" ҳаракати Ўзбекистонда ўтказиладиган афғонлараро учрашувга таклиф этилгани йўқ, лекин олса, бу таклифни кўриб чиқишга тайёр, деб хабар қилмоқда РИА Новости Қатардаги "Толибон" сиёсий офиси расмий вакили Сухель Шаминга таянган ҳолда.

Илгарироқ 1TV телеканали бундан олдинги, 7-8 июль кунлари Қатарда ўтказилган матбуот-анжуманига таяниб, афғонлараро учрашув уч ёки тўрт ҳафтадан сўнг Самарқандда ўтказилиши ҳақида хабар қилган эди. Манба шунингдек, томонлар кейинги икки ҳафта давомида дастлабки тинчлик шартномасини имзолаши ҳақида хабар берганди.

"Ўзбекистонда ўтказиладиган учрашув санаси ҳали аниқлаштирилгани йўқ, лекин агар биз Ўзбекистондан таклиф олсак, уни кўриб чиқамиз", - деб айтган Шахин.

Дохадаги афғонлараро анжуман 7-8 июль кунлари бўлиб ўтди. Икки кунлик анжуманда 60дан зиёд афғонлар иштирок этишган, шу жумладан, "Толибон" радикал ҳаракати аъзолари ҳам. Узоқ давом этган тортишувлардан сўнг 9 июльга ўтар кечаси делегатлар якуний баённомани қабул қилишган, унда Афғонистондаги оддий фуқаролар орасидаги йўқотишларни ноль даражага тушириш ва таълим ҳамда тиббиёт муассасалари ҳимоясини таъминлаш мажбуриятлари қайд этилган.

Асосий мавзулар