00:46 24 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
В резиденции Куксарой состоялась церемония официальной встречи Президента Туркменистана

Туркманистон президенти Шавкат Мирзиёевни таваллуд айёми билан қутлади

Пресс-служба президента Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
172 0 0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Суҳбат аввалида Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, кўп миллатли Ўзбекистон халқига равнақ ва фаровонлик тилади.

“Давлат раҳбарлари қардош мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Икки томонлама муносабатлар, халқаро ва минтақавий сиёсатга доир долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Президентимиз Туркманистон раҳбарига самимий табрик учун миннатдорлик билдириб, жорий йил август ойининг бошида "Аваза" миллий туризм зонасида бўлиб ўтадиган биринчи Каспий иқтисодий форумини ўтказишда муваффақият тилади”,  - дейилган хабарда.

Асосий мавзулар