16:20 17 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00
Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов встретился с президентом Кыргызстана Сооронбаем Жээнбековым

Абдулла Арипов Қирғизистон президенти билан учрашди

© Официальный сайт Президента Кыргызской Республики / DOSALIEV SULTAN
Сиёсат
Ҳавола олиш
159 0 0

Сооронбай Жээнбеков қирғиз-ўзбек чегарасини делимитация қилишда томонларнинг ижобий ишини мамнуният билан қайд этди ва Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегарадош минтақалари ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, учрашувда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, жумладан, чегаралар, энергетика, минтақалараро ва парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон-Ўзбекистон ҳамкорлигини чуқурлаштириш ҳар доим мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлишини таъкидлаб ўтди.

Қирғизистон раҳбари барча тегишли масалалар ўзаро манфаатли шартлар асосида ҳал қилиниши зарурлигини таъкидлаб, нафақат Ўзбекистон билан, балки кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан ҳам манфаатдор эканлигини билдирди.

1 / 3
Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов встретился с президентом Кыргызстана Сооронбаем Жээнбековым

Шунингдек, Сооронбай Жээнбеков қирғиз-ўзбек чегарасини делимитация қилишда томонларнинг ижобий ишини мамнуният билан қайд этди ва Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегарадош минтақалари ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Абдулла Арипов ўз навбатида давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилганини, савдо-иқтисодий алоқаларнинг ижобий суръати қайд этилганлигини таъкидлади. 

Абдулла Арипов мамлакатлар ўртасида ҳукумат даражасида президентлар томонидан белгиланган барча масалалар, шу жумладан, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажмини 1 млдр долларга етказиш бўйича ишлар олиб борилаётганини таъкидлади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдулла Арипов Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашиши ҳақида хабар қилган эдик.

Асосий мавзулар