16:10 17 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00
Заместитель министра обороны РФ Тимур Иванов во время пресс-конференции, посвященной созданию женского профессионального гандбольного клуба (ПГК) ЦСКА, в Москве

Россия мудофаа вазири ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюрди

© Sputnik / Максим Блинов
Сиёсат
Ҳавола олиш
339 0 0

Тимур Иванов ташриф давомида Россия терма жамоаси аъзолари билан учрашади, спортчиларнинг жойлашиш шароитлари ва Фориш тоғ полигони инфраструктураси билан танишади.

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов V халқаро армия ўйинлари доирасида “Ҳарбий-тиббий эстафета” кўпкурашида иштирок этаётган Россия қуролли кучлари терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, Россия мудофаа вазири ўринбосари ташриф давомида Россия терма жамоаси аъзолари билан учрашади, спортчиларнинг жойлашиш шароитлари ва Фориш тоғ полигони инфраструктураси билан танишади.

Куни кеча “Ҳарбий-тиббий эстафета”га қуръа ташланди. Қуръа ташлаш маросимини Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов очиб берди.

Шаффоф ва ошкор равишда ўтказилган қуръа натижаларига кўра, “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловида жамоаларнинг иштирок этиш кетма-кетлиги аниқланди. Булар:1 — Ангола; 2 — Арманистон; 3 — Россия; 4 — Зимбабве; 5 — Вьетнам; 6 — Тожикистон; 7 — Мьянма; 8 — Беларусь; 9 — Қозоғистон; 10 — Ўзбекистон; 11 — Озарбайжон.

“Ҳарбий-тиббий эстафета” илк бор хорижда, Ўзбекистоннинг Фориш ўқув базасида ўтказилмоқда.

4 август куни старт оладиган “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловида Ангола, Озарбайжон, Беларусь, Вьетнам, Россия, Арманистон, Зимбабве, Қозоғистон, Мьянма, Тожикистон ва Венесуэла (кузатувчи мақомида) каби давлатлар ғолиблик учун ўзаро курашади.

Асосий мавзулар