Ўзбекистонда “Ҳарбий-тиббий эстафета” халқаро мусобақасига старт берилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровТоржественное открытие конкурса "Военно-медицинская эстафета" на полигоне "Фориш"
Торжественное открытие конкурса Военно-медицинская эстафета на полигоне Фориш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Очилиш маросимида Россия мудофаа вазирининг ўринбосари Тимур Иванов сўзга чиқиб, Россия мудофаа вазири армия-генерали Сергей Шойгунинг табригини ўқиб эшиттирди.

ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. Кеча, 4 август куни “Фориш” тоғ полигонида V Халқаро армия ўйинлари доираси Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаёган “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ҳамда унинг ўринбосарлари, округ қўмондонлари, Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов, турли давлатлардан келган ҳарбий атташелар, ОАВ вакиллари ҳамда эстрада юлдузлари иштирок этди.

© Sputnik / Рамиз БахтияровКоманда России на конкурсе "Военно-медицинская эстафета" в Узбекистане
Ўзбекистонда “Ҳарбий-тиббий эстафета” халқаро мусобақасига старт берилди - Sputnik Ўзбекистон
Команда России на конкурсе "Военно-медицинская эстафета" в Узбекистане

“Авваламбор азиз меҳмонларимиз, ҳарбий-тиббий эстафетаси қатнашчиларини бизнинг меҳмондўст диёримиз ва серқуёш юртимиз — Ўзбекистонда самимий қутламоқчиман. Бугун биз ўз маҳоратини, ҳарбий хизматга зарур бўлган энг олий сифатларини: малака, қатъий характер, профессионаллик ва интизом, уйғунликда ва аниқ ҳаракатлана олиш ҳамда ҳақиқий жаноговар вазиятда нафақат муваффақият, балки биринчи навбатда инсонларнинг ҳаёти ва соғлигини белгиловчи тезда қарор қабул қилиш қобилиятини намоён этадиган ҳарбий-тиббиёт профессионаллари беллашувига старт бермоқдамиз”, - деди Баҳодир Қурбонов.

Шундан сўнг, Россия мудофаа вазирининг ўринбосари Тимур Иванов сўзга чиқиб, Россия мудофаа вазири армия-генерали Сергей Шойгунинг табригини ўқиб эшиттирди.

Россия мудофаа вазири ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюрди

Дастлаб Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри томонидан ижро этилган ҳарбий қўшиқлардан иборат дефиле тантанали маросимни очиб берди. Кўргазмали чиқишлар ва концерт дастурлари маросимга ўзгача кайфият бахш этди.

© Sputnik / Рамиз Бахтияров Салют в день открытия конкурса "Военно-медицинская эстафета" в Узбекистане
Ўзбекистонда “Ҳарбий-тиббий эстафета” халқаро мусобақасига старт берилди - Sputnik Ўзбекистон
Салют в день открытия конкурса "Военно-медицинская эстафета" в Узбекистане

“АрМИ – 2019” ўйинлари жами 31 та танловдан иборат бўлиб, улардан 16 таси Россияда, тўрттаси Хитойда, учтаси Қозоғистонда, Беларусь ва Эронда иккитадан ҳамда Арманистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Мўғулистон ва Ўзбекистонда биттадан танловлар ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0