03:00 16 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Мирзиёев и Эрдоган провели телефонный разговор

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Пресс-служба президента Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
176 0 0

Давлат раҳбарлари қутлуғ Қурбон ҳайити муносабати билан бир-бирларини ҳамда азалий қардош халқларни қизғин қутладилар.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди.

“Давлат раҳбарлари қутлуғ Қурбон ҳайити муносабати билан бир-бирларини ҳамда азалий қардош халқларимизни қизғин қутлаб, энг эзгу ва самимий тилакларини изҳор этдилар”, - дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Президентлар сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч, биродарлик, стратегик шериклик тамойилларига асосланган алоқалар сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан таъкидладилар. 

Мулоқот чоғида жорий йил 5-6 август кунлари Анқара шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари ҳамраислигида бўлиб ўтган Стратегияни режалаштириш гуруҳининг биринчи йиғилиши натижаларини ҳамда Туркиянинг дунёдаги элчиларининг ўн биринчи конференциясида Ўзбекистон делегациясининг фахрий меҳмон сифатидаги иштирокини юқори баҳоланди.

Президентлар раислигида бўлиб ўтадиган олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгаши илк йиғилишига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

Суҳбатда турли йўналишларда имзоланган битим ва лойиҳалар, эришилган ўзаро манфаатли келишувларни тўлиқ рўёбга чиқариш ва алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича томонларнинг интилиши қатъий ва муштарак эканлиги таъкидланди.

Дўстона ва очиқ руҳда кечган мулоқотда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, бўлажак икки томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Асосий мавзулар