12:48 19 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96

Путин Россияда ўтказилган норозилик акцияларига изоҳ берди

© Sputnik / Алексей Никольский
Сиёсат
Ҳавола олиш
50510

Путин Франциядаги сариқ нимчалар акцияси каби ҳодисалар Москвада рўй беришини хоҳламаслигини айтди ва Россиядаги сиёсий вазият қонун доирасида ривожланиши учун қўлидан келгунча ҳаракат қилишга ваъда берди.

ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. Владимир Путин Россияда бўлиб ўтган норозилик акциялари ҳақида гапирар экан, ҳолатни тўқнашувларгача олиб келишга ҳеч ким ҳақли эмаслигини, айбдорлар жазоланиши зарурлигини айтди, деб хабар қилди РИА Новости.

Давлат раҳбари Москвадаги тартибсизликлар сайловлар билан боғлиқ эканлигини қўшимча қилди, негаки Россияда сентябр ойида регионал, шу жумладан Москва ҳокимлигига сайловлар ўтказилиши кутилмоқда. Путин шунингдек,амалдаги қонунга мувофиқ, фуқаролар "тинч намойишлар"ни ўтказишга ҳақли эканини ва ҳукумат бунда уларга ҳалал бериши керакмаслигини қўшимча қилди.

"Бироқ ҳеч ким - на ҳокимият, на фуқаролар гуруҳлари - амалдаги қонунни бузишга ва ҳолатни бемаънилик даражасигача ёки ҳукумат билан тўқнашувгача олиб келишга ҳақли эмас. Бу қонун бузилганини англатади ва бунда айбдор бўлганларнинг барчаси худди ўша Россия қонунига мувофиқ жавобгарликка тортилиши лозим", - деди у.

Президент, шунингдек, июль ва август ойларида ўтказилган акциялар ҳукумат томонидан санкция қилингани ва улар тинч, ҳеч бир тартиббузарликларсиз бўлиб ўтганини қайд этди.

"Бундан кейин ҳам бизда ҳаммаси шу тарзда - ижтимоий тартиббузарликларсиз ва қонунбузарликларсиз кечишини хоҳлар эдим", - деди Путин.

Давлат раҳбари Францияда бўлиб ўтган акциялар ҳақида эсга олди.

"Билишимизча, бу каби воқеалар фақатгина Россияда рўй бермайди... Ҳозир мен меҳмондаман ва шу боис бу ҳақда гапириш бироз ноқулай, лекин мажбурман, чунки сиз шундай саволлар билан мурожаат қиляпсиз. "Сариқ нимчалар" деб аталувчилар билан боғлиқ ҳодисалар барчамизга аён, назаримизда, бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, унда 11 киши ҳалок бўлган, 2,5 минг киши жароҳатланган, шу жумладан, 2 минг нафар полициячилар ҳам", - деди Россия президенти.

Путин бу каби ҳодисалар Москвада бўлишини хоҳламаслигини айтди ва мамлакатдаги сиёсий вазият қонун доирасида ривож топиши учун қўлидан келганича ҳаракат қилишга ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Владимир Путин Франция президенти Эммануэль Макрон билан Франция президентларининг ёзги қароргоҳи - форте Брегансонда учрашди. Музокаралар Франциянинг Биаррице шаҳрида 24-26 август кунлари ўтказиладиган G7 саммитидан бир неча кун олдин ўтказилади.

Асосий мавзулар