17:18 15 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
 СБ ООН

Россия ва Хитой АҚШнинг ракетага оид режаларидан сўнг БМТ ХК йиғинини чақирди

© Sputnik / Дмитрий Астахов
Сиёсат
Ҳавола олиш
257 0 0

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ ракета синовига ДРСМД шартномаси ўз кучини йўқотишдан анча олдин тайёргарлик кўришганини қайд этди

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Россия ва Хитой АҚШнинг ўрта радиус ҳаракатидаги ракеталарни ишлаб чиқариў ва жойлаштириш ҳақидаги режаларидан сўнг БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақирди. Учрашув пайшанба куни бўлиб ўтади, деб хабар қилган РИА Новостига халқаро ташкилот қошида Россиянинг доимий вакили вазифасини бажарувчи Дмитрий Полянский.

Хабарда айтилишича, Хавфсизлик кенгашини чақириш ташаббуси, Пентагон ҳаракатланиш радиуси 1987 йилда имзоланган ДРСМД шартномаси талабларини бузадиган янги гипертовушли ракетани ишлаб чиқаргани ҳақидаги баёнотидан кейин илгари сурилган. Ўрта ва яқин масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш (ДРСМД) шартномаси 2 август куни ўз кучини йўқотди, у 500 километрдан 5500 километр масофага учувчи ракеталарга тақиқ қўяр эди.

Илгарироқ АҚШ мудофаа идораси Калифорниядаги Сан-Николас полигонида ракета синови акс эттирилган видеони эълон қилди. Америка ҳарбийлари сўзларига кўра, синов муваффақиятли ўтган, ракета 500 километрдан ортиқ масофага учган.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ ракета синовига ДРСМД шартномаси ўз кучини йўқотишдан анча олдин тайёргарлик кўришганини қайд этди.

Жорий йил бошида Вашингтон Россияни ДРСМД шартномасини узоқ вақтдан буён бузиб келганликда айблаб, ундан бир тарафлама чиқишини эълон қилган эди. Москва АҚШнинг барча айбловларини инкор этиб келмоқда. Россия шартноманинг барча талабларини тўлиқ бажариб келаётгани ҳақида кўп бора такрор-такрор айтган.

Июль ойи бошида Россия президенти Владимир Путин ДРСМД шартномасини тўхтатиб туриш борасидаги қонунни имзолади.

Асосий мавзулар