15:06 15 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63

Шавкат Мирзиёев АҚШ давлат котиби ўринбосарини қабул қилди

© Пресс-служба президента Узбекистана.
Сиёсат
Ҳавола олиш
18001

Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш ва ушбу мамлакатни минтақавий жараёнларга жалб этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Девид Хейлни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

АҚШ дипломати Ўзбекистон раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, президент Дональд Трамп ва давлат котиби Майк Помпеонинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Девид Хейл АҚШ Ўзбекистонда давлат қурилиши ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар, аҳоли турмуши даражаси ва сифатини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни юксак баҳолашини таъкидлади.

Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш ва ушбу мамлакатни минтақавий жараёнларга жалб этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда икки томонлама муносабатларга оид ҳамда халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Асосий мавзулар