16:40 15 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Президент России Владимир Путин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Путин Шавкат Мирзиёевни Москвадаги Ғалаба парадига таклиф қилди

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Сиёсат
Ҳавола олиш
74300

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон раҳбарига Улуғ ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашда иштирок этиш учун таклифнома йўллади.

ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Россия етакчиси Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Улуғ ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан 2020 йил 9 майда бўлиб ўтадиган  Ғалаба парадига таклиф қилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистонга тадбирга тайёргарлик кўриш жараёни билан таниш бўлган Россия президенти администрациясидаги манба маълум қилди.

Sputnik агентлиги суҳбатдошининг сўзларига қараганда, парадга МДҲ давлатларининг барча етакчилари ҳамда Жанубий Осетия ва Абхазия раҳбарлари таклиф этилган. 

Аввалроқ Ғалабанинг 75 йиллигига Путин Франция, Хитой, АҚШ, Шимолий Корея, Ҳиндистон ва Покистон етакчиларини таклиф қилгани маълум қилинган эди.

2015 йилда Россия пойтахтидаги Ғалаба парадига 23 та давлат раҳбари ҳамда БМТ ва ЮНЕСКО раҳбарлари ташриф буюрган.

Асосий мавзулар