Андижон шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПиджак на кресле
Пиджак на кресле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дилмурод Раҳматуллаев 2017 йилнинг кузида Андижон шаҳридаги қатор таълим муассасаларининг раҳбарларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилгани тасвирланган аудиоёзувлар тарқалиб кетганидан кейин интернетда машҳур бўлганди.

ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 26 август куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирокида Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган.

Прокуратура - Sputnik Ўзбекистон
Андижон ҳокимлиги кўзбўямачиликка йўл қўйган – Бош прокуратура

Сессияда ташкилий масалалар кўриб чиқилиб, шу кунга қадар Андижон вилояти ҳокимлиги Молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Ҳайдаров Баҳромжон вақтинча Андижон шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Дилмурод Раҳматуллаев 2016 йилдан буён Андижон шаҳрига ҳокимлик қилиб келаётганди. Ҳоким 2017 йилнинг кузида Андижон шаҳридаги қатор таълим муассасаларининг раҳбарларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилгани тасвирланган аудиоёзувлар тарқалиб кетганидан кейин интернетда машҳур бўлганди. Суд қарори билан энг кам иш ҳақининг 30 баробари миқдорида жаримага тортилганди.

Шундан сўнг у 2018 йилнинг апрелида ўтказилган видеоселекторда шаҳар кўчаларини ободонлаштириш учун бюджет ташкилоти ходимлари, жумладан, мактабгача таълим муассасалари ходимларини тадбиркорлардан гул ва дарахт кўчатларини анча қиммат нархга сотиб олишга мажбурлагани учун бош вазир томонидан ҳайфсан олган ҳамда охирги маротаба огоҳлантирилган эди.

Янгиликлар лентаси
0