14:54 11 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Шавкат Мирзиёев побеседовал с аксакалами в Байсунском районе

Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари Мирзиёевни Мустақиллик куни билан қутлашди

© Пресс-служба президента Узбекистана.
Сиёсат
Ҳавола олиш
127 0 0

Путин, Трамп ва Си Цзиньпин мамлакат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон раҳбари номига табрик йўллашди.

ТОШКЕНТ, 29 авг - Sputnik. Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлати раҳбарига муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига равнақ ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар изҳор этилган. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Хитой Халқ Республикаси раиси ўз табригида Хитой – Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратиб келаётгани, ўртадаги самарали ишчан ва шахсий алоқаларни юксак қадрлашини таъкидлаган.

“Сиз билан сиёсий ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, икки мамлакат ва халқлар фаровонлиги учун Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини узлуксиз ва изчил ривожлантиришга эришиш мақсадида "Бир макон, бир йўл" лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштиришга биргаликда саъй-ҳаракат қилишга тайёрман”, - дейилади Хитой етакчиси табригида.

Россия раҳбари Владимир Путин ўз табригида мамлакат иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт борасида ғоят салмоқли ютуқларни қўлга киритгани, Ўзбекистон ҳақли равишда дунё майдонида юксак нуфузга эга бўлиб бораётгани, минтақавий ва халқаро масалаларда конструктив роль ўйнаётганини қайд этган.

“Ишончим комилки, биз бундан кейин ҳам халқларимиз фаровонлиги, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашда давом этамиз”, - дейилади Путин табригида.

АҚШ президенти Дональд Трамп Мирзиёев ва Ўзбекистон халқини Америка халқи номидан 1 сентябрь –мамлакат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан табриклаган.

“Сизнинг Оқ уйга ташрифингизни ёдга олиб, мамлакатларимиз ўртасида сўнгги йилларда мустаҳкамланиб бораётган стратегик мулоқотларни юқори баҳолашимни таъкидлашни истар эдим. Шунингдек, Сизнинг Ўзбекистон аҳлига хизмат қилувчи янада мустаҳкам, шаффоф ва масъулиятли ташкилотлар яратиш орқали мамлакат келажагига содиқлигингизни қадрлайман”, - дейилади АҚШ етакчиси табригида.

Асосий мавзулар