Лукашенко АҚШ билан муносабатларни "оқ қоғоздан" бошлаш ҳақида оғиз очди

© Sputnik / Алексей НикольскийПрезидент Белоруссии Александр Лукашенко
Президент Белоруссии Александр Лукашенко  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лукашенконинг сўзларига кўра, мамлакатлар ўртасида, муносабатларни "перезагрузка" қилиш учун зарур бўлган "маълум тарих" мавжуд.

ТОШКЕНТ, 29 авг - Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко пайшанба куни АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон билан учрашувда Минск Вашингтон билан алоқаларни "оқ варақдан бошлашни хоҳлаши" ҳақида сўзлади. РИА Новости хабари асосида.

Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Лавров АҚШни космосга қурол олиб чиқишдан огоҳлантирди

Бу Лукашенко ва Болтоннинг биринчи учрашувидир. Илгарироқ Foreign Policy нашри Болтон ушбу асрда Беларусьга қадам ранжида қиладиган АҚШ ҳукуматининг энг юқори мансабдори бўлиши хабар қилинган эди.

"Сизнинг ташрифингиз атрофида кўтарилган барча шов-шувларга қарамай, бунда ижобий томони кўп, айниқса, Беларусь учун. Ижобий томони шундаки, бунда ҳеч ким бизга таъна қилолмайди... биз АҚШ билан муносабатларимиз ёмонлашган вақтдан бошлаб бу саҳифани ёпишни ва ҳаммасини тоза варақдан бошлашни мунтазам таклиф қилиб келганмиз", - деди Лукашенко пайшанба куни Минскда ўтказилган учрашувда.

Лукашенконинг сўзларига кўра, мамлакатлар ўртасида муносабатларни "перезагрузка" қилиш учун зарур бўлган "маълум тарих" мавжуд.

Лукашенко Болтон ташрифига "тарихий" дея таъриф берди, шу билан бирга бунга қадар ҳам мамлакатда АҚШлик эксперт ва мутахассислар кўплаб бўлишганини, ўзи уларни шахсан қабул қилганини эслатиб ўтди.

СПУТНИК_антитеррористические  учения Коллективных сил ОДКБ в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон
НАТО ҳарбийларининг тушига ҳам кирмаган - "Марказ-2019" аксилтеррор машғулотлари ҳақида

"Лекин бундай олий мартабали шахслар Беларусда ҳали бўлишмаган. Ташриф тарихийлиги ҳам айнан шунда", - деди беларуслик етакчи.

У Болтонга "муносабатлардаги барча масалаларни очиқ, ва ҳатто дўстона муҳокама қилишни, гарчи улар (масалалар) Беларусь учун ёқимсиз бўлса-да, аммо белгилаб олиниши зарурлигини" таклиф этди. "Мен ҳам Сизнинг гувоҳлигингизда очиқ ва тўғрилик билан келгуси ҳамкорлигимиз бўйича муҳим ўрин касб этади, деб биладиган, эҳтимол, АҚШ учун унчалик хуш келмайдиган масалаларни белгилаб оламан. Бу бизга мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларда бизга асос яратиш имконини беради", - дея давом этган Лукашенко.

Ўз навбатида Болтон ушбу учрашув "минтақавий хавфсизлик бўйича бир нечта муҳим мавзуларда, шунингдек, иккиёқлама ҳамкорликнинг муҳим мавзуси бўйича  мулоқот қилиш учун яхши имконият эканлигини" таъкидлаб ўтди.

RC-135U - АҚШ разведкачи самолёти - Sputnik Ўзбекистон
НАТО самолётлари Россия сарҳадларида разведка ўтказди

"АҚШни жуда қизиқтирадиган бир нечта саволлар бор: инсон ҳуқуқлари ва қуролни оммалаштирмаслик масалалари. Ва, мен Сизнинг, бу мавзуларда имкон қадар очиқ бўлишимиз керак, деган гапингизни маъқуллайман. Ва, ўйлайманки, биз сиз билан бу борада тил топиша оламиз", - деб айтган АҚШ президенти маслаҳатчиси. У шунингдек, "тарих жойида турмаслигини: Совет Иттифоқи барҳам топган вақтдан буён анча вақт ўтганини, геосиёсий вазият ўзгарганини", таъкидлаб ўтди.

"Регион чегарасидан ташқарида бўлган ва бу ердаги вазиятга таъсир ўтказиши мумкин бўлган мамлакатлар билан ҳам боғлиқ масалалар бор, уларни ҳам муҳокама қилишни истардим", - деб қўшимча қилди Болтон.

Сўнгги вақтларда, Минскнинг Украина шарқидаги можарони бартараф этишдаги роли фонида Беларусьнинг Ғарб билан муносабатлари анча яхшиланди. Европа Иттифоқи шу вақтгача, 20 йилча вақт оралиғида Ғарб томонидан сиёсий ва иқтисодий босим остида бўлган Беларусьдан деярли барча санкцияларни олиб ташлади, бир нечта чеклов чоралари қолди, холос. Бундан ташқари, Беларуснинг АҚШ билан ҳам муносабатларида яхшиланиш кўзга ташланмоқда. АҚШ Беларуснинг қатор компанияларига қарши эълон қилинган санкцияларни тўхтатди.

Янгиликлар лентаси
0